Покистон ОАВ: Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги тобора кенгаймоқда

Май 29, 2026. 13:40 • 3 дақ

129
Покистон ОАВ: Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги тобора кенгаймоқда
Покистон ОАВ: Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги тобора кенгаймоқда

ИСЛОМОБОД, 29 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “News Network Pakistan” ва “Infora News” оммабоп нашрларида “Ўзбекистон ва ЕОИИ: глобал иқтисодий ўзгаришлар шароитида амалий ҳамкорликни кенгайтириш” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолаларда шу йил май ойи охирида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирлари ҳамда унда қатнашадиган Ўзбекистон Президентининг иштироки хусусида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кейинги йилларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи тадбирларида иштироки мамлакат ташқи иқтисодий стратегиясининг муҳим элементига айланди.  У амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг барқарор механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Президенти 2025 йилдаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида таъкидлаганидек, “Глобал бозорлар парчаланиши кучайиб, логистика занжирлари мураккаблашаётган ва инвестиция ресурсларини тақсимлашда устуворликлар ўзгараётган бугунги шароитда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан прагматик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш биз учун принципиал аҳамият касб этади”.

 Материалда қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигининг замонавий босқичи 2019 йилдан бошланади. Шу йили республика Иттифоқ билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини комплекс тарзда ўрганишга киришди. 2020 йил 11 декабрда Ўзбекистон расман ЕОИИ ҳузурида кузатувчи давлат мақомини олди. Бу мамлакатга Иттифоқ органлари йиғилишларида иштирок этиш, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан тизимли мулоқот ўрнатиш ва интеграцион бирлашманинг амалий механизмларини ўрганиш имконини берди.

Шу даврдан эътиборан, Ўзбекистоннинг EОИИ билан ҳамкорлиги барқарор, тизимли ва амалий йўналиш касб этди. Иттифоқ билан ҳамкорлик бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан доимий маслаҳатлашув механизми йўлга қўйилди, Ўзбекистон ҳукумати ва ЕИК ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Кейинчалик томонлар савдо, саноат, транспорт, молия соҳаси ва рақамли технологияларни қамраб олган қўшма уч йиллик ҳамкорлик режаларини амалга оширишга ўтди.

Шунингдек ўқинг

“Ўзбекистоннинг ЕОИИ тадбирларидаги юқори даражадаги иштироки ҳам фаоллашди. 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президенти мунтазам равишда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишларида, ҳукумат вакиллари эса Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ишларида иштирок этмоқда. Бу ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини ва томонларнинг амалий ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади”, – дея қайд этилган манбада.

Покистон ОАВ ёзганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлиги барқарор ижобий динамикани намоён қилди. 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 20 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ҳозирги босқичда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги савдо-иқтисодий соҳадан ташқари рақамли трансформация, технологик ҳамкорлик ва қўшма инфратузилмани ривожлантиришни ҳам қамраб олган ҳолда сифат жиҳатидан янги босқичга чиқмоқда. Асосий устувор вазифалардан бири мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодий ҳамкорликнинг янада самарали механизмларини яратишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги изчил равишда тизимли ва амалий йўналтирилган хусусият касб этмоқда. Кузатувчи давлат мақомидаги нисбатан қисқа давр ичида томонлар барқарор мулоқот механизмларини шакллантиришга, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ва аниқ тармоқ ҳамда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга эришди.

Ўзбекистон учун Евроосиё йўналиши иқтисодий модернизация, саноат кооперациясини ривожлантириш ва транспорт-логистика боғлиқлигини мустаҳкамлаш стратегиясининг муҳим элементи бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, республика интеграцион жараёнларда миллий иқтисодий манфаатлар ва ўзаро манфаат тамойилидан келиб чиққан ҳолда мослашувчан ва прагматик иштирок моделини сақлаб қолмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш