“Orient” АА: 2026 йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми 95 дан ортиқ мамлакат инвесторларини ўзида жамлайди

Май 26, 2026. 10:25 • 2 дақ

179
“Orient” АА: 2026 йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми 95 дан ортиқ мамлакат инвесторларини ўзида жамлайди

АШХОБОД, 27 май. /“Дунё” АА/. Туркманистоннинг “Orient” ахборот агентлигида жорий йил 16-18 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумига (ТХИФ) бағишланган мақола эълон қилинди, деб ёзмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этилишича, форум бешинчи бор дунёнинг 95 дан ортиқ мамлакатидан ишбилармон доиралар, суверен фондлар, тараққиёт банклари ва давлат тузилмалари вакилларини бир майдонга тўплайди. 2022 йилда ўтказила бошлаган ТХИФ шу вақтга қадар ўзини минтақанинг етакчи инвестиция платформаларидан бири сифатида намоён этди.

Ўтган форум якунларига кўра, имзоланган битимларнинг умумий ҳажми 30 миллиард доллардан ошган, иштирокчилар сони эса 3 минг кишидан зиёдни ташкил қилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрнинг ёзишича, бу йилги форумда асосан қайта тикланувчи энергетика, инфратузилма ва логистика, саноат ва хусусийлаштириш, агросаноат мажмуаси, шунингдек, рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Таъкидланишича, форум нафақат мунозара майдони, балки амалий келишувлар тузиш, B2B ва B2G форматларида учрашувлар ўтказиш, инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун самарали механизм бўлиб хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш