Ўзбекистондаги экологик муаммоларни ҳал этиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги муҳим қадамлар Швеция ОАВ нигоҳида
Май 07, 2025. 07:11 • 2 дақ
• 50
СТОКГОЛЬМ, 6 май. /"Дунё" АА/. Швециянинг "ATL" газетасида шу йилнинг 3-4 апрель кунлари бўлиб ўтган биринчи Самарқанд халқаро иқлим форумига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Мазкур форум иштирокчиси, Швеция Орол денгизи жамияти президенти Бо Либерт қаламига мансуб мазкур мақолада Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳозирги очиқ ва дўстона муносабатлар натижасида минтақа ташқи шериклар, шу жумладан Европа Иттифоқи учун тобора жозибадор бўлиб бораётгани таъкидланган.
"Марказий Осиёнинг айрим давлатлари ўртасида бир неча йил давомида чегара масаласида муаммолар бор эди. Бугунги кунда ушбу муаммолар дипломатия йўли билан ҳал этилди. Минтақа мамлакатлари сиёсий жиҳатдан бир-бирларига жуда яқин бўлди. Ўз навбатида, хорижий давлатлар ҳам Марказий Осиё билан ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Бо Либерт минтақавий мулоқотни сезиларли равишда фаоллаштириш ва яна бир муҳим йўналиш – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда, айниқса Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига алоҳида урғу берган.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ва суғориш тизимида сезиларли ютуқларга эришилди. Инвестициялар ишлов бериш ва суғориш самарадорлигини оширишга сарфланмоқда.
"Ўзбекистон Президенти, айниқса экология соҳасида кўплаб муҳим халқаро ташаббусларни илгари сурмоқда. Шу маънода, мамлакатда 2025 йил – "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили", деб эълон қилинди", – дея ёзилган "ATL" газетасида босилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида