Logo

"Мир 24" телеканали: Ўзбекистон Президенти қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган электр станциялари қурилишига старт берди

Март 28, 2024. 17:13 • 36 сония

126
"Мир 24" телеканали: Ўзбекистон Президенти қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган электр станциялари қурилишига старт берди

ТОШКЕНТ, 29 март. /"Дунё" АА/. Россиянинг давлатлараро "Мир 24" телеканали сайтида Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросимга бўлиб ўтгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Телеканалда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига ташрифи давомида жами қиймати 1,1 миллиард доллар, қуввати 1 минг 228 мегаватт бўлган учта – гидроэлектр станциялар каскади ва иккита қуёш электр станцияси қурилишига  старт берди.

Хабар қилинишича, бугунги кунда Наманганда жами 913 мегаватт генерация қуввати мавжуд.

"Жумладан, Уйчи тумани, Норин дарёсида "ГЭС каскади"ни барпо қилиш режалаштирилган. Поп туманидаги иккита қуёш электр станцияси қурилиши Германия ва БАА компаниялари томонидан амалга оширилади", – дейилади мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш