«The World News»: Тошкент шаҳридаги 10 та ноёб меъморий иншоот ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Июль 28, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 74
ИСЛОМОБОД, 28 июль. /«Дунё» АА/. Покистоннинг оммабоп «The World News» электрон нашри Тошкентнинг модернистик архитектурасига оид объектлар расман ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани ҳақида ёзди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида «Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар» миллий номинацияси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани таъкидлганган.
Шу билан Тошкентнинг ХХ аср иккинчи ярмига оид 10 та ноёб меъморий иншооти халқаро миқёсда эътироф этилди.
«Объектларнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши нафақат алоҳида архитектура иншоотларининг, балки Тошкент тараққиётининг бутун бир даврининг аҳамиятини эътироф этади. Гап 1966 йилги зилзиладан кейин шаклланган, замонавий архитектура ечимларини Марказий Осиё анъаналари ва маҳаллий иқлим хусусиятлари билан уйғунлаштирган меъморчилик ҳақида бормоқда», –дейилган мақолада.
Покистон ОАВнинг ёзишича, бу қарор Ўзбекистон учун катта ютуқ ва Тошкентнинг архитектура меросини келажак авлодлар учун асраб-авайлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
«Ушбу меъморий ёдгорликлар модернизм ғоялари ҳамда Марказий Осиё миллий меъморчилик анъаналарининг уйғунлигини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Уларнинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши Ўзбекистон меъморий меросининг халқаро даражадаги нуфузини янада ошириб, уни муҳофаза қилиш ва келажак авлодларга етказиш борасида янги масъулият юклайди», – дея урғуланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси