Ўзбекистоннинг янги элчиси Беларусь ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди

Июль 28, 2026. 11:00 • 2 дақ

35
Ўзбекистоннинг янги элчиси Беларусь ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди

МИНСК, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистоннинг янги элчиси Нуриддин  Мамажоновнинг Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженковга ишонч ёрлиғи нусхаларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида Беларусь ташқи ишлар вазири икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли ва самимий муносабатлар, ижтимоий-сиёсий масалаларда яқин позициялар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон–Беларусь шериклик алоқаларининг жадал ривожланаётгани, шу йил 8–9 июль кунлари олий даражадаги музокаралар давомида берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳаза алмашди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат жараёнида ўзаро савдо айланмасини 2 млрд долларга олиб чиқиш, ҳудудлараро муносабатларни жадал ривожлантириш, бунда Андижон–Витебск тажрибасини икки давлатнинг барча ҳудудлари ўртасида кенг ёйиш бўйича ҳам тегишли таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Шу билан бирга, 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган мақсадли лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш, икки давлат савдо-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Давлатларимиз раҳбарлари бизга ўзаро ҳамкорликни янги чўққига олиб чиқиш бўйича муҳим топшириқлар берди. Бу борада ҳамкасбим Бахтиёр Саидов билан мунтазам ишчи ва дўстона мулоқотдамиз. Элчиларимизнинг янгича шароитда фаолият олиб бориши бугунги кун талабидир”, – дея таъкидлади Максим Риженков.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш