Logo

Тожикистон ОАВ: Хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг муҳим йўналишидир

Сентябрь 11, 2024. 09:33 • 2 дақ

132
Тожикистон ОАВ: Хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг муҳим йўналишидир

ДУШАНБЕ, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тожикистоннинг оммабоп "Avesta" ахборот агентлиги "Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти илғор демократик давлатлар қаторига қўшилиш мақсадида мамлакат суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, республиканинг халқаро ҳамжамиятдаги таъсирини кенгайтиришга қаратилган", – деб таъкидланган мақолада.

Манбада, шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятнинг бирдек муҳим жиҳати хориждаги ватандошлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўлиб, бу республиканинг халқаро муносабатлар соҳасида кўп қиррали ва ҳамкорликка асосланган ўзаро стратегик йўналишини акс эттириши қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, Ўзбекистон Конституциясининг 23-моддасида мамлакат фуқароларини унинг ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳимоя қилиш ва ҳомийлик қилиш кафолатланган. Давлат халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади.

"Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди. Ушбу стратегиянинг 94-мақсадида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш кўзда тутилган", – қайд этади Тожикистон ОАВ.

Муаллиф ёзганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсати хориждаги фуқароларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, давлат хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, қаердалигидан қатъий назар, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш истагини ифодалайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш