Туркия ОАВ: Ўзбекистон ва Туркия ягона интилиш ва стратегик мақсадлар йўлида ҳамжиҳат
Февраль 02, 2026. 10:42 • 53 сония
• 60
АНҚАРА, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Туркиянинг нуфузли “Institute of Strategic Thinking” ақл марказининг расмий саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширган расмий ташрифи якунларига оид мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда таъкидланишича, олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон етакчиси Туркиянинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузига юксак баҳо бериб, Туркиянинг минтақавий ва глобал масалаларни ҳал этишдаги фаол роли ҳамда Марказий Осиё билан стратегик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганини қайд этган.
“Ўз навбатида, Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдоған Туркий дунё бирлиги ҳақида сўз очиб, икки давлатнинг нафақат умумий тарих ва маданиятга эга эканини, балки келажакда ҳам ягона интилиш ва стратегик мақсадлар йўлида ҳамжиҳат эканини таъкидлаган,- дея ёзилган материалда.
Шунингдек, ташриф давомида савдо, таълим, мудофаа саноати, энергетика ва маданият каби соҳаларда муҳим келишувларга эришилган. Президент Эрдоған ўзаро савдо ҳажми сўнгги ўн йилда уч баробар ошганини қайд этиб, навбатдаги мақсад 5 миллиард долларлик марра эканини билдирди. Ўзбекистон Президенти эса икки давлатнинг тили, кўнгли ва нияти бир эканини таъкидлаб, бу яқинлик стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини эътироф этди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
