“UN Journal”: Янги Ўзбекистон — Марказий Осиёда тинчлик, ишонч ва фаровонлик меъмори

Сентябрь 07, 2026. 15:00 • 2 дақ

198
“UN Journal”: Янги Ўзбекистон — Марказий Осиёда тинчлик, ишонч ва фаровонлик меъмори

СЕУЛ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг оммабоп “UN Journal” журналида “Тинчлик ва ишонч меъморига айланган Янги Ўзбекистон” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда 1991 йилдан сўнг Марказий Осиёда юзага келган мураккаб чегара масалалари, хусусан, Фарғона водийсида оилалар ва аҳоли масканларининг ажралиб қолгани аччиқ инсоний тақдирлар тафсилотлари орқали очиб берилган. Чегаралар шунчаки географик чизиқ эмас, балки инсонлар ҳаёти ва тақдирига бевосита таъсир кўрсатувчи муҳим омил экани алоҳида урғуланади.

Шунингдек, мақолада сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақаси бош устувор йўналиш сифатида белгилангани, натижада чегараларда янги назорат-ўтказиш масканлари қайта тикланиб, транспорт ва савдо қатнови сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани эътироф этилади.

Шунингдек ўқинг

Айниқса, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Президентлар Шавкат Мирзиёев, Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров томонидан уч давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши минтақавий дипломатияда мутлақо янги даврни бошлаб бергани қайд этилади.

Муаллиф минтақадаги прагматик сиёсат ва ўзаро ишончнинг амалий натижаларини аниқ рақамлар билан асослаб беради. Хусусан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро савдо айланмаси 2016 йилдаги 2,5 миллиард доллардан 2025 йил якунларига кўра 8 миллиард доллардан ошгани келтирилган.

“UN Journal” нашрида эълон қилинган мақола хулосасида таъкидланганидек, Янги Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган очиқлик, яхши қўшничилик ва прагматизм тамойилларига асосланган ташқи сиёсат Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва умумий тараққиётнинг мустаҳкам меъморчилигини яратишга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш