Ҳасан Иброҳим: Самарқандда ёш парламент аъзоларининг глобал конференцияси муваффақиятли ўтди

Сентябрь 07, 2026. 21:30 • 2 дақ

38
Ҳасан Иброҳим: Самарқандда ёш парламент аъзоларининг глобал конференцияси муваффақиятли ўтди

САМАРҚАНД, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Баҳрайн парламенти вакили, Парламентлараро иттифоқ Ёш парламентарийлар бюроси аъзоси Ҳасан Иброҳим “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью бериб, Самарқандда бўлиб ўтган Ёш парламентарийларнинг XII глобал конференцияси ҳақида ўз фикрларини билдирди:

– Бутун дунёдан ёш парламент аъзолари йиғилган мазкур форум долзарблиги жиҳатидан муҳим аҳамият касб этди. Мен Парламентлараро иттифоқнинг Ёш парламентарийлар бюросида фаолият юритаман ва Ўзбекистоннинг яқин дўсти бўлган Баҳрайн Қироллиги парламенти аъзосиман. Давлатларимиз ўртасида мустаҳкам ва дўстона муносабатлар йўлга қўйилган.

Ушбу форумда биз кўплаб муҳим мавзуларни, хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадлари, инсон ҳуқуқлари масалалари ва дунёнинг турли мамлакатларида иқтисодиётнинг ҳолатини муҳокама қилдик.

Биз турли мамлакат вакилларининг ажойиб маърузаларини тингладик, ёш парламентарийлар ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг гувоҳи бўлдик ва ҳар томонлама зарур кўмакни ҳис қилдик. Шу боис, ушбу анжуман жуда муваффақиятли ўтди, деб ҳисоблайман.

Шунингдек ўқинг

Биз муҳим резолюцияларни қабул қилдик ва уларнинг келажакда ҳаётга татбиқ этилишини истаймиз.

Мазкур форум Ўзбекистондек гўзал мамлакатда, унинг меҳрибон, меҳмондўст ва самимий халқи даврасида бўлиб ўтганидан беҳад хурсанд эканимни яна бир бор изҳор этмоқчиман.

Шунингдек, мамлакатда туризмни ривожлантириш учун жуда мустаҳкам пойдевор мавжуд. Келгусида Яқин Шарқдаги мамлакатларимиз билан Ўзбекистон ўртасидаги сайёҳлик алмашинувлари ривожланиб, тобора кўпроқ одамлар бир-бирларининг маданияти ва тарихи билан танишиш имкониятига эга бўлади, деб умид қиламиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш