Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилиши мумкин
Март 04, 2025. 08:15 • 34 сония
• 161
ОСТОНА, 4 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртадаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"Kazinform"халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Жетису вилояти тадбиркорлари билан учрашган Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини тавсифлаб берди. Хусусан, Тошкент давлат чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини таъмирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига бевосита хизмат қилади.
"Kazinform" ХАА, шунингдек, ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошганини урғулаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди