Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси аралашуви билан ватандошимизнинг иш ҳақи ундириб берилди
Сентябрь 27, 2025. 12:22 • 39 сония
• 66
ИРКУТСК, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари томонидан Россиянинг Иркутск шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида ҳамюртларимизга фуқаролик паспортлари ва Ватанга қайтиш сертификатлари топширилди, шунингдек, йўқолган ва муддати ўтган паспортларни алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан, Иркутскда вақтинча ишлаётган ҳамюртимиз маҳаллий иш берувчи корхона иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаётгани тўғрисида мурожаат қилди. Ҳолат атрофлича ўрганилиб, Бош консулхона аралашуви билан маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ёрдамида, ҳамюртимизнинг иш ҳақи ундириб берилди.
Ватандошлар билан кечган мулоқотда мезбон мамлакат қонунларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда