“Daily News Hungary”: Маданият ва санъат Ўзбекистон ва Иорданияни янада яқинлаштирмоқда

Ноябрь 18, 2026. 19:30 • 2 дақ

• 241
“Daily News Hungary”: Маданият ва санъат Ўзбекистон ва Иорданияни янада яқинлаштирмоқда

БУДАПЕШТ, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Венгриянинг “Daily News Hungary” нашрида “Ўзбекистон ва Иордания: маданият ва санъат орқали кўприклар қуриш” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон ва Иорданияни тарих, санъат ва билимга ҳурматга асосланган чуқур маънавий яқинлик боғлаб туради.

Мақолада иорданиялик санъат арбоблари ва расмий делегацияларнинг Ўзбекистонда ўтказиладиган йирик халқаро форумлардаги иштирокига алоҳида ўрин берилган.

Шунингдек ўқинг

Жумладан, Хива шаҳридаги “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” маданий форуми (2021 йил), Халқаро лазги рақс фестивали (2022 ва 2024 йиллар), Зомин шаҳридаги халқаро мақом санъати фестивали (2024 йил), Хивадаги IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳамда Самарқанддаги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали (2025 йил) қайд этилган.

Шунингдек, Иордания маданият вазири Мустафо ал-Равашеданинг “Самарқанд – 2025 йил Ислом олами маданий пойтахти” дастурининг очилиш маросимида иштирок этгани ҳам муҳим воқеа сифатида таъкидланади.

Якунда маданий туризм, таълим ва замонавий технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш икки халқнинг кўп асрлик меросини ёш авлод учун долзарб ва жозибали қилиши, маданиятни умумий келажакни қуришдаги мустаҳкам кўприкка айлантириш имконини бериши қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш