25-27 сентябрь кунлари Нукусда Туз ишлаб чиқарувчилар форуми бўлиб ўтади
Июль 31, 2026. 11:30 • 1 дақ
• 157
КИЕВ, 31 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида Туз ишлаб чиқарувчилар форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Украинанинг “Fixygen” ва “Open4business” порталларига таяниб.
Тадбир туз қазиб олиш ва кимё саноатини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари билан танишиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Форум доирасида “Kungrad Salt Free Zone” махсус саноат зонаси салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу зонада хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорларга туз қазиб олиш, уни чуқур қайта ишлаш ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратилган.
Тадбирда иштирок этиш учун бизнес вакиллари, инвесторлар, соҳавий компаниялар, ассоциациялар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклиф этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси