Logo

Саудия Арабистонида Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш ва улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди

Декабрь 27, 2023. 08:26 • 52 сония

234
Саудия Арабистонида Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш ва улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди

АР-РИЁЗ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп «An-Nahar News» электрон газетасида «Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Саудия Арабистони инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири Аҳмад бин Сулаймон ал-Рожҳий ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари қаламга олинган.

«Учрашувда ижтимоий масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Саудия Арабистонининг турли тармоқларига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар, шунингдек, ишчилар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича фикр алмашдилар», - дейилади мақолада.

Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар узоқ тарихга эгалиги алоҳида қайд этилган.

«Саудия Арабистони биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. Икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва турли масалалар бўйича яқиндан маслаҳатлашиш тажрибаси билан ажралиб туради. Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда иқтисодий ҳамкорлик муҳим роль ўйнайди», - деб ёзган «An-Nahar News».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш