Янги Тошкент ва Янги Қарши шаҳарларининг барпо этилиши Ўзбекистоннинг модернизацияга қаратилган стратегик йўналишини акс эттиради

Октябрь 30, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 176

ВАРШАВА, 30 октябрь. /“Дунё” АА/. Польшадаги қатор нуфузли ОАВда Ўзбекистонда бунёд этиладиган Янги Қарши лойиҳаси ҳақида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Tvn24” порталида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган Янги Қарши шаҳрини барпо этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳага кўра, Қашқадарё вилоятидаги Қарши шаҳри яқинида 5,2 минг гектар майдонда янги шаҳар қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида вилоят маъмурий идоралари ва бошқа давлат муассасаларини янги шаҳарга кўчириш, конгресс-марказ, концерт заллари, меҳмонхоналар, шунингдек, аквапарк, сунъий кўл ва миллий ҳунармандчилик ҳудудини ўз ичига олган йирик сайёҳлик мажмуасини барпо этиш кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

“Naszdziennik” нашрида Янги Қарши шаҳри лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари ва инфратузилмавий вазифалари ёритилган. Унда янги шаҳар Қашқадарё вилоятидаги мавжуд Қарши шаҳри яқинида, асосан, фойдаланилмаётган ерлар ва яйловлар ҳисобидан барпо этилиши таъкидланган. Муаллифнинг ёзишича, хорижий архитектура компанияларини лойиҳага жалб қилиш режалаштирилган.

“Stooq” портали Янги Қарши лойиҳасини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли шаҳарсозлик жараёнлари билан боғлиқ ҳолда ёритган. Дастлабки босқичда 500 минг нафар аҳолига мўлжалланган шаҳарнинг истиқболдаги аҳолиси бир миллион кишига етиши мумкин.

Нашрда Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошгани ва мамлакатда аҳолининг ўртача ёши тахминан 29 ёшни ташкил этиши ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган. Бу рақамлар шаҳар инфратузилмаси, уй-жой ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётгани нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш