Малайзияда илк бор Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотларга бағишланган фильм тақдимоти бўлиб ўтади
Февраль 03, 2025. 00:18 • 43 сония
• 200
КУАЛА-ЛУМПУР, 3 февраль. /"Дунё" АА/. Бугун Малайзия телевидениясида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган махсус фильм тақдимоти ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу лойиҳа илк марта Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан амалга оширилади.
Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ҳамда ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Шубҳасиз, мазкур фильм Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида илмий-маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, муҳим натижа ва илмий ютуқларни малай жамоатчилиги орасида кенг тараннум қилишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди