Logo

Тюрингия ландтаги президенти: Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз

Август 15, 2025. 14:57 • 45 сония

49
Тюрингия ландтаги президенти: Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз

БЕРЛИН, 15 август. /"Дунё" АА/. Тюрингия федерал ўлкаси парламенти сайтида "Ўзбекистон элчиси Тюрингия ландтагига ташриф буюрди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов Тюрингия федерал ўлкаси билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Тюрингия ландтаг (парламент) президенти Тадиус Кёниг билан учрашув ўтказди", – дейилган нашрда.

Мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама алоқалар кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.

"Тюрингия ва Ўзбекистон нафақат иқтисодиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида, балки барча йўналишларда узвий ҳамкорлик қилишдан манфаатдордир. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида мустаҳкам алоқалар ўрнатилди ва муҳим келишувларга эришилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазам ўзаро ташрифлар ва тажриба алмашинувлари ҳамкорликнинг фаоллашишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон элчисини Тюрингия ландтагида қабул қилиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилганимиздан жуда хурсандмиз", – дея ландтаг президенти Тадиус Кёниг сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш