“China Investment” журнали: Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг ўзига хос модели шаклланмоқда

Август 12, 2026. 08:55 • 2 дақ

138
“China Investment” журнали: Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг ўзига хос модели шаклланмоқда
“China Investment” журнали: Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг ўзига хос модели шаклланмоқда
“China Investment” журнали: Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг ўзига хос модели шаклланмоқда
“China Investment” журнали: Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг ўзига хос модели шаклланмоқда

ПЕКИН, 12 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг етакчи “China Investment” журналида Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланиш шунчаки декларатив кун тартиби бўлишдан тўхтаб, давлатлар, компаниялар ва молия институтларига бўлган ишончнинг асосий мезонларидан бирига айланган босқичга қадам қўйди.

Ўзбекистонда миллий устувор йўналишларга асосланган ўзига хос барқарор ривожланиш модели шаклланмоқда. Мамлакат учун сув ва энергетика хавфсизлиги, аҳоли бандлиги, ижтимоий барқарорлик, давлат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, бошқарув шаффофлигини ошириш ва инвестициявий жозибадорликни мустаҳкамлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Ушбу ёндашувнинг энг муҳим хусусияти шундаки, ESG кун тартиби Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ривожланмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, “яшил” иқтисодиётга ўтиш курси, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари, маҳаллаларни ривожлантириш ва коррупцияга қарши чора-тадбирлар давлат сиёсатининг яхлит тизимини шакллантиради.

Шунингдек ўқинг

Аввало, “яшил” иқтисодиёт фаол ривожланмоқда. Сув танқислиги, иқлимнинг юқори даражадаги таъсирчанлиги, Орол инқирози оқибатлари ва энергетикани модернизация қилиш эҳтиёжини ҳисобга олганда, “яшил” иқтисодиёт Ўзбекистон учун объектив зарурат ҳисобланади.

Мақолада ёзилишича, экологик йўналиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши кучли ижтимоий ўлчовни ҳам қамраб олади. Гап камбағалликни қисқартириш, бандликни кенгайтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд қатламларни ҳимоя қилиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш ҳақида бормоқда.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон сезиларли прогрессни намойиш этмоқда. Рақамли мониторинг, давлат органларининг KPI тизими, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, давлат корхоналарининг ESG ҳисоботлари ва иссиқхона газлари чиқиндиларини ҳисобга олиш бўйича иқлим ҳамда ESG кўрсаткичларини ўлчаш, ҳисобот бериш ва текширишнинг миллий тизими ривожланмоқда.

Давлат секторидаги ўзгаришлар алоҳида аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишда катта ютуқларга эришилди. 2025 йил якунига кўра, 17 та давлат корхонаси халқаро кредит рейтингларини, улардан 7 таси эса оммавий ESG рейтингларини олди. Бу халқаро молиявий интизом стандартларига ўтилганидан далолат беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш