Ўзбекистон туризм имкониятлари Туркиянинг нуфузли нашрида ёритилди

Июль 09, 2026. 14:30 • 2 дақ

80
Ўзбекистон туризм имкониятлари Туркиянинг нуфузли нашрида ёритилди

АНҚАРА, 9 июль. /“Дунё” АА/. Туркиядаги “The Voice of Travel” журналида Ўзбекистондаги туризм ва сайёҳлик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туркия Сайёҳлик агентликлари уюшмаси (TÜRSAB) нашрида ёритилган мақолада юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий шаҳарлари, миллий урф-одат ва анъаналари ҳамда бетакрор гастрономик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ушбу журнал Туркия туризм индустрияси иштирокчилари, меҳмонхоналар ва авиакомпаниялар учун энг муҳим ахборот манбаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Нашр бугунги кунда Ўзбекистонда замонавий туристик инфратузилма жадал ривожланаётганига алоҳида урғу берган. Хусусан, халқаро авиақатновлар тармоғининг кенгайиб бораётгани, меҳмонхона ва сервис хизматлари сифатининг тубдан оширилаётгани хорижлик, айниқса, турк сайёҳлари учун жуда катта қулайликлар яратмоқда.

Мамлакатимизда маданий ва экотуризм билан бир қаторда зиёрат туризми йўналиши алоҳида ўрин тутиши қайд этилган.

Ушбу мақоланинг Туркиянинг етакчи ихтисослашган нашрида эълон қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро туристик имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса ватанимизнинг бой туризм салоҳиятини йирик туристик агентликлар ўртасида кенг тарғиб қилинишига замин яратиб, ўзаро сайёҳлар оқимини сезиларли даражада кенгайтиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш