Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги келишувлар билан мустаҳкамланмоқда

Июль 09, 2026. 12:30 • 2 дақ

43
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги келишувлар билан мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги келишувлар билан мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги келишувлар билан мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги келишувлар билан мустаҳкамланмоқда

ГУАНЧЖОУ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида Хитойнинг Гуандун провинцияси Чжуншань шаҳри мери ўринбосари Оуян Цзиньцюань бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида учрашувлар бўлиб ўтди.

Ташрифнинг муҳим тадбирларидан бири “Бухоро – Чжуншань: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик” мавзусидаги бизнес-форум бўлди. Унда хитойлик ҳамкорларга Бухоро вилоятининг сармоявий ва экспорт салоҳияти, шунингдек, ҳудуддаги эркин иқтисодий зоналарнинг имкониятлари тақдим этилди.

Бухоро вилояти ҳокими билан ўтказилган музокараларда ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармон доиралар иштирокида бизнес-миссияларни ташкил этиш ҳамда халқаро форум ва кўргазмаларда ўзаро иштирокни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, делегация учун Когон шаҳрига танишув сафари ташкил қилиниб, шаҳарнинг саноат ва сармоявий салоҳияти билан яқиндан таништирилди.

Бизнес-форум якунида Бухоро вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда Чжуншань муниципалитетининг Инвестицияларга кўмаклашиш бюроси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ўзбекистон Фанлар академиясида бўлган учрашувда Биоорганик кимё институти ҳамда Чжуншань шаҳридаги Дори воситаларини ишлаб чиқиш институти ўртасида табиий бирикмалар ва дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинди.

Ташриф давомида эришилган келишувлар Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш