Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Март 14, 2024. 14:47 • 42 сония
• 2107
СИНГАПУР, 14 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапурга етиб келди ва ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
54 ёшли дипломат Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ҳамда Германиядаги элчихонада савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Элчихона маслаҳатчиси сифатида у Австрия ва Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган. Хусусий бизнесда, жумладан, хорижда ишлаш тажрибасига эга.
Дипломат 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018–2024) ва Австралияда (2022–2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди