Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади
Март 06, 2024. 19:19 • 42 сония
• 2729
ТОШКЕНТ, 6 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров Сингапур ва Австралиядаги дипломатик миссиясини якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи Тошкентга қайтишдан аввал Сингапур вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказди.
Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар 2023 йилнинг январь ва май ойларида амалга оширилган олий даражадаги ташрифларнинг самарали натижалари шерикликнинг деярли барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имконини бергани алоҳида таъкидладилар.
Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 53 ёшли битирувчиси Қаҳрамон Шокиров мамлакатимизнинг 2018–2024 йилларда Сингапурдаги ва 2022-2024 йилларда ўриндошлик асосида Австралиядаги (қароргоҳи Сингапур шаҳрида) элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.
Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистон ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди