Ўзбекистон АСЕАНнинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади
Ноябрь 24, 2025. 14:26 • 54 сония
• 549
КУАЛА ЛУМПУР, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Малайзияда ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг АСЕАНнинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш ташаббуси илгари сурилган эди.
Қарийб бир йиллик тайёргарлик жараёнлари ва музокаралардан сўнг, Куала Лумпур шаҳрида Малайзия раислигида бўлиб ўтган АСЕАН Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқуллади.
Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган бўлиб, АСЕАН минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат, деб тан олинади.
Ўз навбатида, АСЕАН минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 давлатини ўз ичига олган ва 700 миллион нфарага яқин аҳолига эга бўлган йирик бозор ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиши мамлакатимиз учун ушбу минтақада янги имкониятларни очади. Бунда, нафақат давлат ва давлат ўртасидаги G2G ҳамкорлик, балки савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг янада фаоллашишига, йирик хорижий корхоналарнинг ишончи ортишига хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди