Ўзбек тўқимачилик корхоналари Варшавадаги халқаро кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этди

Октябрь 26, 2026. 22:00 • 2 дақ

• 124

ВАРШАВА, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Европа интерьер индустриясининг энг йирик тадбирларидан бири бўлган “Warsaw Home & Contract 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур кўргазмада интерьер, мебель, уй тўқимачилиги ва декоратив буюмлар соҳасидаги етакчи ишлаб чиқувчилар ҳамда дизайнерлар жам бўлди. Ўзбекистоннинг ўн битта тўқимачилик корхонаси — “Aisha Home Textile”, “Sam Rafoat Tekstil”, “Bilnur Soft Textile”, “Nt Holding Home Textile”, “Osiyo Home Tex”, “Jahon Yuksalish Tekstil”, “Marwa Impex”, “Great-Kokand”, “Miranza Home Textile”, “Cotton Land” ва “Heat Ansor” ягона миллий стенд остида иштирок этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Кўргазманинг илк кунидаёқ ўзбек павильони хорижий харидорлар, дизайнерлар ва соҳа мутахассисларининг катта қизиқишини уйғотди. “PTAK Warsaw Expo” президенти Казимеж Пилкович тақдим этилган маҳсулотларнинг ранг-баранглиги ва рақобатбардошлигини юқори баҳолади.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари иштирокчиларга маҳаллий бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот сотиш, логистика занжирларини шакллантириш, божхона масалалари ва омборларда сақлаш юзасидан зарур тавсиялар берди. Шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорлар учун польшалик компаниялар ва соҳа тузилмалари билан мақсадли B2B учрашувлари ташкил этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш