Logo

Ўзбекистондан дам олишга борган болалар Москвада кутиб олинди

Январ 05, 2026. 16:15 • 2 дақ

368
Ўзбекистондан дам олишга борган болалар Москвада кутиб олинди

МОСКВА, 5 январь. /“Дунё” АА/. Бугун ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларидан иборат делегация Россия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси (ФНПР) томонидан ташкил этилган жавоб ташрифи 2025 йил ёзида бошланган болалар маданий алмашинуви дастурининг давоми бўлди.

“Домодедово аэропортида Ўзбекистондан келган 44 нафар бола ва 6 нафар кузатувчини кутиб олдик. Ушбу саёҳат россиялик болаларнинг Ўзбекистондаги “Анор” оромгоҳида дам олган пайтдаги дастурнинг мантиқий давоми бўлди. Меҳмонларимизга қишки Москвани кўрсатишдан мамнунмиз”, –  деди ФНПРнинг ташкилий ишлар департаменти раҳбари ўринбосари Анастасия Анисимова.

Алмашинув ташаббуси Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбари Қудратулла Рафиқов томонидан илгари сурилди ва олий даражада қўллаб-қувватланди. Ёзда Белгород, Брянск, Москва, Самара вилоятлари ва Москвадан 100 нафар бола Ўзбекистонда соғломлаштирилган эди.

Беш кун давомида ўзбекистонлик ўқувчилар Москванинг асосий диққатга сазовор жойлари билан танишади. Қизил майдон, “Зарядье” боғи ва “Москва осмонида парвоз” медиа-мажмуасини зиёрат қилиш дастурга киритилган.

Саёҳатнинг кульминацияси Кремль арчасига ташриф ва Кремль бўйлаб экскурсия бўлади. Меҳмонлар “Панорама 360” кузатув майдончасидан Москва-Сити, Поклонная тоғидаги Ғалаба музейи, “Атом” павильони ва Космонавтика музейи бўлган ВДНХни томоша қилишади.

Шунингдек, ўзбекистонлик меҳмонлар Воробьев тоғларида бўлишади. Интерактив маҳорат дарслари, жумладан, “Арча ўйинчоқлари фабрикаси”да, тарихий марказ, ГУМ ва Никольская кўчаси бўйлаб сайрлар режалаштирилган. Маданий дастурга алоҳида эътибор қаратилади – Москвадаги Ёшлар саройида “Сўнгги эртак” саҳналаштирилган театрни томоша қилиш режалаштирилган.

Сафар 9 январь куни якунланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш