Озгур Онур Озгювен: Туркия ва Ўзбекистон ва ўртасидаги товар айланмасини яқин келажакда 5 миллиард долларга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар

Сентябрь 12, 2026. 11:00 • 2 дақ

98
Озгур Онур Озгювен: Туркия ва Ўзбекистон ва ўртасидаги товар айланмасини яқин келажакда 5 миллиард долларга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) ҳузуридаги “Туркия–Ўзбекистон” Ишбилармонлар кенгаши раиси Озгур Онур Озгювен “Turkiye’de İş Dünyası” порталига берган интервьюсида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда Туркия ва Ўзбекистон ва ўртасидаги товар айланмаси 3,1 миллиард долларга етди. Томонлар яқин келажакда ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар.

Озгур Онур Озгювен иқтисодий ҳамкорлик оддий савдо чегараларидан чиқиб, тобора қўшма ишлаб чиқариш ва тўғридан-тўғри инвестицияларга асосланаётганини таъкидлади. Унинг баҳолашича, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган тараққиёт стратегияси турк бизнеси учун қурилиш, энергетика, саноат, тўқимачилик, туризм, озиқ-овқат саноати ва логистика соҳаларида янги имкониятлар очмоқда.

Маҳсулотларни локализация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турк компаниялари тайёр маҳсулот экспорти ўрнига маҳаллий хомашё ва ресурслардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.

Шунингдек ўқинг

“Ўзбекистонга фақат ички бозор нуқтаи назаридан баҳо бериш нотўғри бўлар эди”, – деди у ва мамлакат орқали Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон бозорларига чиқиш имкониятлари мавжудлигини қайд этиб.

Энг истиқболли йўналишлар сифатида қурилиш ва шаҳарсозлик, жумладан, Янги Тошкент лойиҳаси, қайта тикланадиган энергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати, қайта ишлаш ва озиқ-овқат соҳалари тилга олинди.

Озгювеннинг таъкидлашича, Ўрта коридорни ривожлантириш, божхона тартиб-қоидаларини рақамлаштириш ва транспорт инфратузилмасини кенгайтириш логистика харажатларини камайтиришга ҳамда Ўзбекистоннинг турк компаниялари учун минтақавий ишлаб чиқариш ва тарқатиш маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иқтисодий ҳамкорликнинг кейинги босқичида қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосий йўналишларга айланиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш