Тошкент ва Париж Ўзбекистон тиббиёт тизимини ривожлантиришда Франция тажрибасидан фойдаланишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилмоқда
Сентябрь 12, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 123
ПАРИЖ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Франциянинг “AP-HP International” ташкилоти вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот жараёнида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда тиббий кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг эҳтимолий йўналишлари ва Ўзбекистон тиббиёт тизимини ривожлантиришда Франция тажрибасидан янада кенгроқ фойдаланиш юзасидан фикр алмашди.
Суҳбат жараёнида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича ишларни давом эттириш, мутахассислар учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда тайёрлашга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси