8–10 сентябрь кунлари Тошкентда 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари – “CAITME 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади

Август 05, 2026. 12:00 • 3 дақ

52
8–10 сентябрь кунлари Тошкентда 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари – “CAITME 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 5 август. /“Дунё” АА/. 8–10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МВКда 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари – “CAITME 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“CAITME 2026” ва “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” инновациялар, ҳамкорлик ва шартномалар ўсишига туртки беради

17-Марказий Осиё Халқаро “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2026” кўргазмаси 8–10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МККда бўлиб ўтади. “Global Textile Days” ҳафталиги доирасидаги кўргазма мажмуанинг барча павильонларида ўтказилади.

“CAITME 2026” Марказий Осиёдаги тўқимачилик ва тикувчилик саноати учун муҳим воқеа бўлиб, мустақил аудит натижаларига кўра, МДҲ мамлакатларидаги бундай форматдаги энг йирик ихтисослаштирилган кўргазма ҳисобланади.

Кўргазма минтақанинг тўқимачилик ва тикувчилик соҳасини жиҳозлаш ва модернизация қилишда муҳим ўрин тутади, ишлаб чиқарувчиларга самарадорликни ошириш, илғор технологияларни жорий этиш ва халқаро бозорларда рақобатбардошликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Жорий йилда кўргазмада 17 мамлакатдан 250 та компания ва бренд иштирок этади. Германия миллий павильон билан иштирок этади, шунингдек, Австрия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Туркия, АҚШ, Швейцария ва бошқа етакчи тўқимачилик давлатларидан компаниялар ҳам қатнашади.

Ўтган йиллардагидек кўргазмада тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқариш соҳасидаги таниқли жаҳон етакчилари ва Европа ҳамда Осиёдан илғор технологиялар етказиб берувчилар иштирок этади.

Жумладан, Rieter, Uster, Novibra, SSM, Spindelfabrik Sussen, Toyota, Muratec, Truetzschler, Saurer, Picanol, Santoni, Terrot, Habasit, MHMS, Vandewiele NV, Karl Mayer, Staubli, IRO, Biancalani, Ferraro, Epson, Zimmer Austria, Mario Crosta, Itema, Lafer, Motex Di Modiano Guido, Salvade`, Simet, Dettin, Sclavos, Effe, Mahlo, Lonati, Shima Seiki, Andritz Küsters, Brückner, Carl Schmale, Sossna, Texpa, Thies, Groz-Beckert KG, Kaeser Kompressoren, Schott & Meissner, Textima, Tetas, Temsan, Lakshmi Machine Works, Lakshmi Card Clothing, Precitex, Kansai, Brazzoli, Eliar, Guven Celik, West Global, CTMTC, Hengyi, Leadsfon, Rifa, Yingyang, Baoyu, Dyestar, NF Kimya, Eksoy, Deniz Kimya ва бошқа кўплаб компаниялар қатнашади.

Шунингдек ўқинг

“CAITME 2026” ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ихтисослашган тематик бўлимларга бўлинади. Улар пахта тозалаш ва йигириш технологиялари, тўқимачилик маҳсулотларини бўяш ва пардозлаш ускуналари, тўқув ва трикотаж ускуналари ва аксессуарлари, кийим-кечак ишлаб чиқариш ускуналари, тўқимачилик кимёвий моддалари ва бўёқларини қамраб олади.

Кўргазма яна бир бор минтақадаги соҳа мутахассислари учун тўқимачилик ва тикув-трикотаж ускуналари бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг сўнгги технологик янгиликларини амалда кўриш, “биринчи қўлдан” маслаҳат ва техник ёрдам олиш, экспертлар эса соҳанинг муаммолари ва янада барқарор ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун ноёб имконият яратади.

Кўргазма иштирокчилари ўз стендларида минтақа ишлаб чиқарувчиларига рақобатбардошликни сақлаб қолиш, янада ҳаракатчан, энергия тежамкор ва молиявий барқарор бўлишга ёрдам берадиган маҳсулотларни таклиф этади.

Намойишнинг ёрқин жиҳати 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” инновацион лойиҳасидир. Ўзбекистонда илк бор тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва савдо тармоқлари, фабрикалар ва ихтисослаштирилган компаниялар харидорлари сунъий интеллект ёрдамида рақамли форматда тўғридан-тўғри B2B форматида музокаралар ўтказиши мумкин бўлади. Музокараларда маҳаллий компаниялардан UzTex Group, Artatex, Balabi Textile, Bakan Tex, Tashkent Cotton Textile ва бошқалар иштирок этади.

“CAITME 2026” кўргазмасига ташриф буюриш учун https://bit.ly/caitme_afisha сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Телефон: 71 205 14 14.

www.caitme.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш