Logo

Акмал Нур: Элчихоналаримиз орқали дунё Ўзбекистон маданияти ҳақида билмоқда

Февраль 27, 2026. 18:00 • 39 сония

68
Акмал Нур: Элчихоналаримиз орқали дунё Ўзбекистон маданияти ҳақида билмоқда
Акмал Нур: Элчихоналаримиз орқали дунё Ўзбекистон маданияти ҳақида билмоқда
Акмал Нур: Элчихоналаримиз орқали дунё Ўзбекистон маданияти ҳақида билмоқда

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Бадиий академиясида “Эртакнамо Бухоро” картинасини Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги музейига расман топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини акс эттирувчи мазкур картина таниқли ўзбек рассоми Мирвоҳид Мирсаидов ташаббуси ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан яқин ҳамкорликда яратилган.

Маросимда Бадиий академия раиси Акмал Нур бошчилигидаги Бадиий академия раҳбарияти, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Бундай тадбирларни аввал ҳам ўтказганмиз. Бу каби лойиҳалар орқали Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги ваколатхоналари билан ҳамкорлигимиз тобора ривожланиб бормоқда. Айнан элчихоналаримиз орқали бутун дунё Ўзбекистон маданияти ҳақида хабардор бўлмоқда”, дейди Бадиий академия раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш