Россиянинг Ленинград вилоятидаги ватандошлар ифторлик дастурхони атрофида жамланди
Февраль 27, 2026. 12:54 • 49 сония
• 105САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар учун ифторликлар ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, Ленинград вилоятида жойлашган Кингисепп машинасозлик заводида мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан бу ерда меҳнат қилаётган юздан зиёд ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Учрашувда Бош консулхона ва Миграция агентлиги ходимлари консуллик округи ҳудудидаги миграция қонунчилигига оид сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди, консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш тартиб қоидалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ватандошларимизга Наманган вилояти “Обид кори” масжиди имом-хатиби Илёсхон Собитов маъруза қилди. Имом-хатиб муборак Рамазон ойини муносиб тарзда нишонлаш, ифторликларни миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ўзаро аҳиллик, саховат ва шукроналик ғоялари ҳақида тўхталиб ўтди.
Илёсхон Собитов ҳамюртларнинг диний мавзуда қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди ҳамда диний маълумотларни фақат расмий ва ишончли манбалардан олиш зарурлигини таъкидлади.
Юртдошларимиз уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликдан мамнун эканини изҳор қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




