Қозоғистонда мактабларда телефондан фойдаланишга чеклов жорий этилмоқда

Сентябрь 29, 2026. 20:55 • 2 дақ

• 235
Қозоғистонда мактабларда телефондан фойдаланишга чеклов жорий этилмоқда

ОСТОНА, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Таълимвазирлиги ўқувчиларнинг дарс вақтида мобил телефонлардан фойдаланиши бўйича 9 октябрдан кучга кирадиган янги қоидалар қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Казинформ” халқаро ахборот агентлигига таяниб.

Ҳужжатга кўра, мактаб ўқувчилари дарс бошланишидан олдин телефонни овозсиз режимга ўтказиши ёки ўчириши керак. Дарс пайтида қурилмадан фақат ўқитувчининг кўрсатмасига биноан топшириқни бажариш учун, ҳаёт ва соғлиққа хавф туғилганда ёки тиббий кўрсатмаларга кўра фойдаланиш мумкин.

Агар телефондан ўқув мақсадларида фойдаланилса, педагог олдиндан топшириқ, қурилма билан ишлаш тартиби ва давомийлигини белгилайди. Фото, аудио ва видеоёзувга фақат ўқитувчининг кўрсатмасига биноан ҳамда шахсга доир маълумотлар ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда йўл қўйилади.

Мактаблар телефонларни сақлаш учун махсус жойлар ташкил этиши мумкин. Ўқув жараёни давомида ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида шошилинч маълумотларни узатиш тартибини белгилашга мажбур.

Янги талаблар мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ўрта таълим муассасаларига татбиқ этилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш