АҚШда Ўзбекистон маданияти ва туризми намойиш қилинди
Февраль 02, 2026. 18:03 • 51 сония
• 48ВАШИНГТОН, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон маданияти ва туризми соҳасига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда расмий доиралар вакиллари, дипломатик корпус аъзолари, АҚШдаги маданият ва туризм соҳаси ташкилотлари раҳбарлари, санъат ва маданият намояндалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг маданий мероси, миллий санъати ва туризм салоҳиятини АҚШ жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масаласида сўз юритилди.
Тадбир доирасида мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси, сайёҳлик йўналишлари ва замонавий инфратузилмасига бағишланган видео материаллар намойиш қилинди.
Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари, АҚШ фуқаролари учун мамлакатимизга 30 кунлик визасиз тизим жорий этилгани ва миллий таомлари ҳақида тарқатма ахборот материаллари тақдим этилди.
Учрашувнинг маданий қисмда Халқлар дўстлиги ансамбли томонидан миллий санъат намуналари ижро этилди. Шу билан бирга, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар томонидан ташкил этилган рақс гуруҳи аъзолари ўзбек миллий рақсларини намойиш этди.
Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортилиб, уларни тайёрлаш усуллари ва келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



