Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Апрель 05, 2026. 11:50 • 2 дақ

196
Ўзбекистон ва Туркманистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

АШХОБОД, 5 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркман миллий жаҳон тиллари институти ректори Мақсат Чариев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида мазкур олий таълим муассасасининг Ўзбекистондаги турдош университетлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида академик алмашинувни йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида институтнинг икки халқнинг буюк алломалари – Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Махтумқули Фироғий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлари юқори баҳоланди. Ушбу мутафаккирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар халқлар ўртасидаги маънавий яқинликни янада мустаҳкамлаётгани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни гуманитар йўналишда янада ривожлантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш