Logo

Ашхобод шаҳрида Ўбекистон элчиси Туркманистон вазири билан Оролбўйи ҳудудида чўлланишга қарши курашиш масаласини муҳокама қилди

Апрель 01, 2026. 16:51 • 2 дақ

33
Ашхобод шаҳрида Ўбекистон элчиси Туркманистон вазири билан Оролбўйи ҳудудида чўлланишга қарши курашиш масаласини муҳокама қилди

АШХОБОД, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов ва Туркманистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Овезгелди Гошджанов ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар экологик барқарорликни таъминлаш ҳар икки давлат ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида эътироф қилди.

Учрашувда 2026 йил давомида ушбу йўналишда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар ва истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг экологик муаммоларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири чўлланишга қарши курашиш ва Оролбўйи минтақасида экотизимларни тиклаш масаласи бўлди. Томонлар ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш, биохилма-хилликни асраш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олди.

Учрашув якунида томонлар минтақавий экологик хавфсизликни таъминлаш йўлида манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ва янги қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканини билдирди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш