Баяр Ўзсой: Икки давлат, ягона юрак: илдизларимиз бир, кўнгилларимиз бир

Ноябрь 20, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 2
Баяр Ўзсой: Икки давлат, ягона юрак: илдизларимиз бир, кўнгилларимиз бир
Баяр Ўзсой: Икки давлат, ягона юрак: илдизларимиз бир, кўнгилларимиз бир

АНҚАРА, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутати Баяр Ўзсой Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент ҳақидаги таассуротларини ижтимоий тармоқларда баён қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Баяр Ўзсойнинг фикрлари қатор турк оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинди.

Кайсери вилоятидан сайланган депутат Ўзбекистонга ташрифи давомида пойтахтимиздаги Экопаркда бўлиб, шаҳарнинг замонавий қиёфаси, яшил ҳудудлари ва аҳоли дам олиши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида Ўзбекистон–Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, депутат Усмон Местен ҳамда Кайсеридаги Туркий дунё тадбиркорлари уюшмаси (KAYTÜGİAD) вакиллари ҳам иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Меҳмонлар Экопаркнинг яшил майдонлари, сайр йўлаклари ва ободонлаштирилган ҳудудларини кўздан кечириб, Тошкентда шаҳарсозлик, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.

Баяр Ўзсой ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон ва Туркияни муштарак тарих, маданият ва қадриятлар боғлаб туришини таъкидлади. У Ўзбекистонни нафақат дўст мамлакат, балки умумий тарих ва маданиятга эга қардош юрт сифатида эътироф этди.

Депутат ўз таассуротларини “Икки давлат, ягона юрак: илдизларимиз бир, кўнгилларимиз бир”, деган самимий сўзлар билан ифодалади.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқалар, дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш