Logo

Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон Исломобод томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ташаббус, жумладан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди

Апрель 09, 2026. 17:26 • 2 дақ

91
Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон Исломобод томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ташаббус, жумладан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди

ЛИССАБОН, 9 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар телефон орқали минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, , – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Покистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини яна бир бор таъкидлаб, Исломобод томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ташаббус, жумладан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, давом этаётган дипломатик мулоқот ва конструктив саъй-ҳаракатлар минтақа ва ундан ташқарида барқарор тинчликни таъминлашга хизмат қилишига умид билдирдик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш