Ўзбекистон–Испания бизнес форумида ҳамкорликнинг янги лойиҳалари муҳокама қилинди
Апрель 08, 2026. 09:36 • 2 дақ
• 146
МАДРИД, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мадридда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Испания бизнес-форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми ишбилармон доираларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Энергетика, инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик.
Хусусан, “Aries & Leo Equity Holding”, “Future Farm Solutions”, “Almar Water Solutions”, “IMABE”, “KHESH GROUP”, “Banco Santander”, “Water Challenge” ҳамда “Systemfoc” каби етакчи компаниялар билан ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдик.
Ўзаро манфаатли шериклик учун улкан салоҳият ва кўплаб истиқболли йўналишларимиз мавжуд бўлиб, мазкур форум иқтисодий алоқаларимизни янада оширишга хизмат қилади.
Ушбу самарали форумни ташкил этишда бизни қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси