Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Германия ТИВнинг Европа ишлари бўйича давлат вазирини қабул қилди
Апрель 03, 2026. 16:51 • 2 дақ
• 158
ТОШКЕНТ, 3 апрель. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Мулоқот давомида яқинда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Германия” форматидаги вазирлар учрашуви натижаларини юқори баҳолаб, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик.
Ҳамкорлигимиз ўзаро ишонч, умумий манфаатлар ва амалий натижаларга интилиш асосида ривожланиб бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси