Logo

Берлинда Марказий Осиё маданияти кунлари бўлиб ўтди

Апрель 03, 2026. 08:10 • 2 дақ

54
Берлинда Марказий Осиё маданияти кунлари бўлиб ўтди

БЕРЛИН, 3 апрель. /“Дунё” АА/. Берлиннинг Темпельхоф-Шёнеберг округида Марказий Осиё давлатларининг Германиядаги элчихоналари ва “Cultur-Cooperation e.V.” маданий ташкилоти ҳамкорлигида маданият ва санъат кунлари ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Наврўз арафасида ташкил этилган тадбирда Германиянинг расмий ва ишбилармон доиралари, Берлинда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, жамоатчилик ва ватандошлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон элчилари билан бир қаторда Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Темпельхоф-Шёнеберг тумани вакиллари ҳам сўзга чиқиб, умумий қадриятлар ва анъаналар халқларни бир-бирига яқинлаштиришини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Миллий услубда безатилган Ўзбекистон стенди, байрамона либослар, атлас ва адрас матолар, ҳунармандчилик буюмлари, маданий дастурлар ва туристик маълумотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. “Халқлар дўстлиги” саройи ансамблининг куй-қўшиқ ва рақслари барчага хушкайфият бахш этди. Баҳорий таомлар ­– сомса ва палов иштирокчиларга маъқул бўлди.

Тадбирда қўшни давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар жамоалари ҳам концерт дастурлари тақдим этишди. Минтақавий миллий удумларга бағишланган викторина ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш