Ўзбекистон ва Қозоғистон ахборот соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Апрель 01, 2026. 11:31 • 49 сония
• 164
ТОШКЕНТ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев бошчилигидаги Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида 31 март куни “Дунё” ахборот агентлигида Қозоғистон ташқи сиёсат идораси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар агентлик фаолияти билан батафсил танишиб, ахборот алмашинувини кенгайтириш ва замонавий медиа ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ушбу мулоқот Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.
Суҳбат жараёнида томонлар тажриба алмашишни фаоллаштириш ва қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси