Logo

Тошкент йирик спорт марафонига мезбонлик қилади

Апрель 02, 2026. 19:34 • 2 дақ

52
Тошкент йирик спорт марафонига мезбонлик қилади

КИЕВ, 2 апрель. /“Дунё” АА/. Украинанинг “Open4business” нашрига кўра, шу йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида навбатдаги Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, ушбу нуфузли спорт тадбири халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган.

Мусобақалар World Athletics (Халқаро енгил атлетика федерацияси) талабларига мувофиқ ташкил этилади.

Марафон ташкилотчиларининг маълум қилишича, жорий йилги пойга “World Athletics Label Road Race” мақомини олишга йўналтирилган. Бу эса мусобақанинг халқаро стандартларга мос равишда, юқори савияда ўтказиш ва натижаларнинг жаҳон миқёсида тан олинишини кафолатлайди.

Марафон дастури турли ёш ва тайёргарлик даражасидаги иштирокчилар учун қуйидаги масофаларни ўз ичига олади:

§ Марафон (42,195 км);

Шунингдек ўқинг

§ Ярим марафон (21,097 км);

§ 10 км ва 5 км масофага югуриш;

§ 2 км (имконияти чекланган шахслар учун махсус югуриш);

§ 3 км (скандинавча юриш);

§ Kids Run (болалар учун 1 км, 600 м ва 400 м масофалар).

Тошкент халқаро марафони нафақат спорт мусобақаси, балки Янги Ўзбекистоннинг очиқлиги ва меҳмондўстлигини намойиш этувчи ўзига хос маданий тадбирга айланиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш