Литва ишбилармон доиралари вакиллари Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда

ПАНАВЕЖИС, 22 февраль. /“Дунё” АА/. Литванинг Паневежис савдо-саноат палатасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда палата президенти Сигитас Гайлюнас, шунингдек, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, энергетика ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фаолият юритаётган етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, иқтисодиётни либераллаштириш, саноатни ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ҳам маълумот берилди.
Шунингдек, жорий йил июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форумига алоҳида эътибор қаратилди ва тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Улар мазкур форум Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳиятини намойиш этиш, шунингдек, хорижий ва маҳаллий компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун муҳим халқаро платформа сифатида қайд этдилар.
Сигитас Гайлюнаснинг сўзларига кўра, ҳозирда Литва ишбилармон доиралари Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини диққат билан кузатмоқда ва ўзбек компаниялари билан алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Шу муносабат билан палата раҳбари литвалик тадбиркорларнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Тадбир якунида шу йилнинг май-июнь ойларида Литва ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон томони билан мазмунли музокаралар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
