Ўзбекистон Даниядаги нуфузли халқаро кўргазмада иштирок этмоқда
ХЕРНИНГ, 22 февраль. /“Дунё” АА/. Даниянинг Ҳернинг шаҳрида Шимолий Европадаги энг йирик “Danish Travel Show” сайёҳлик кўргазмаси бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Туризм қўмитаси ва миллий сайёҳлик агентликлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси тадбирда “Uzbekistan” сайёҳлик бренди ва миллий стенди билан иштирок этмоқда.
Бу йилги кўргазма ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон “Danish Travel Show” нинг янги шерик-давлати сифатида танлаб олиниб, мамлакатимизнинг Стокгольм шаҳридаги элчихонаси делегацияси тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Жорий йилда кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистонни янги ҳамкор сифатида танлади ва Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси делегацияси кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этди.
Миллий стендда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, қадимий шаҳарлари, зиёрат ва экотуризм йўналишлари, замонавий туризм инфратузилмаси намойиш қилинмоқда. Шунингдек, туроператорлар ва туризм соҳаси вакиллари билан B2B учрашувлар ташкил этилмоқда.
Кўргазма меҳмонлари Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар, Буюк Ипак йўли мероси, миллий таомлар ва анъаналар билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Шунингдек, тадбир доирасида туроператорлар ва туризм соҳаси вакиллари билан B2B учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




