Шолини қайта ишлаш бўйича Британия тажрибаси ўрганилмоқда

Июнь 28, 2026. 13:00 • 2 дақ

77
Шолини қайта ишлаш бўйича Британия тажрибаси ўрганилмоқда

ЛОНДОН, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида “UZAGROSTAR XOLDING” ташкилоти ва Буюк Британиянинг “Alvan Blanch” компанияси ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Хоразм вилоятида шоличиликка ихтисослашган, «UZAGROSTAR XOLDING» таркибига кирувчи «XORAZM-AGRO STAR» МЧЖ фаолиятини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида халқаро талабларга жавоб берадиган юқори технологик ускуналарни жорий этиш, шолини қайта ишлаш жараёнларини модернизация қилиш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, музокараларда шоли етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилардан самарали фойдаланиш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Британия томони мазкур йўналишда илғор технологиялари ва амалий тажрибасини тақдим этишга тайёр эканини билдирди.

1952 йилда Буюк Британияда ташкил этилган “Alvan Blanch” компанияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун инновацион технологик ечимлар ҳамда саноат ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания ўз маҳсулотларини дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш