Logo

Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Февраль 05, 2026. 15:01 • 2 дақ

52
Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Абу-Дабида Россия–Украина музокараларининг биринчи куни якунланди

Абу-Дабида 4 февраль куни Россиянинг Украинага қарши тажовузкор урушига барҳам бериш масаласига бағишланган Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг биринчи куни якунланди. Маслаҳатлашувлар бугун давом эттирилади.

Манба: Deutsche Well

***

“The Washington Post” ходимларини 30 фоизга қисқартирмоқчи

Американинг “The Washington Post” нашри 300 нафардан ортиқ ходимини ишдан бўшатади. Шунда ходимларининг умумий сони, тахминан, 30 фоизга камаяди.

Манба: The New York Times

***

Маккадаги музейда дунёдаги энг йирик Қуръон намойиш қилинди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги музейда дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси намойишга қўйилди. Муқаддас китоб Ҳира маданий ҳудудида жойлашган Муқаддас Қуръон музейида намойиш этилмоқда. Қўлёзманинг баландлиги 312 сантиметр, эни 220 сантиметр. Китоб 700 саҳифадан иборат бўлиб, дунёдаги энг катта Қуръон бўлгани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Манба: Arab News

***

Трампни ўлдирмоқчи бўлган Райан Раут умрбодга қамалди

2024 йил голф клубида АҚШ президенти Дональд Трампга суиқасд қилишга ҳаракат қилган 59 ёшли Райан Раут умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Судья Эйлин Кеннон ҳукм чиқариш тўғрисидаги қарорида Раутнинг жиноятлари “Шубҳасиз, умрбод қамоқ жазосига лойиқ” деб таъкидлаган.

Манба: BBC

***

Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилади

Саудия Арабистонида баландлиги икки минг метрли “Rise Tower” мажмуаси бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Минора ҳозирда рекордчи ҳисобланган Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биносидан икки баробар баланд бўлади.

Манба: Тimе Оut Dubai

***

Оқ уй ҳудудида машҳур денгизчи Христофор Колумб ҳайкали ўрнатилиши мумкин

АҚШда Президент Доналд Трамп ташаббуси билан Оқ уй ҳудудида машҳур денгизчи Христофор Колумб ҳайкали ўрнатилиши мумкин. Оқ уйга яқин манбаларга кўра, ҳайкал бинонинг жанубий қисмидан жой олади. Бироқ, бу ҳали расман эълон қилинмаган.

Манба: Komonews

***

Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида 200 га яқин киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Квара штатида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ҳужум Нигер штати билан чегарадош бўлган Вородаги чекка қишлоқда содир бўлган. Қуролли шахслар қишлоққа бостириб кириб, уйлар ва дўконларни ёқиб юборган.

Манба: Al Jazeera

***

АҚШ ва ЕИ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлаб қўйган, бироқ ҳозирча уларни жорий этмаяпти. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланиши санасига боғлаб эълон қилиниши режалаштирилган янги санкциялар пакетини тайёрлаган.

Манба: Bloomberg

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш