Logo

Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Февраль 17, 2026. 15:37 • 3 дақ

33
Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб қилмоқда

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний вафотининг икки йиллиги муносабати билан 15 та давлат қўшма баёнот берди. Улар Россиядан ўлим бўйича тергов ўтказишни талаб қилди. Мазкур давлатлар Навальнийнинг ўлими учун жавобгарликни Россия ҳукуматига юкламоқда. Баёнот Австралия, Буюк Британия, Германия, Дания, Канада, Латвия, Литва, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Польша, Финляндия, Чехия, Швеция ва Эстония томонидан берилган.

Манба: Meduza

***

Польша фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

Польша Ташқи ишлар вазирлиги Украинада давом этаётган уруш, шунингдек РФ Польшани расман “дўст бўлмаган” давлат деб эълон қилгани муносабати билан бу мамлакат фуқароларига Россияга ҳар қандай сафарлардан тийилишни тавсия қилди.

Манба: Deutsche Welle

***

Қамчибек Ташиев чет давлатга учиб кетди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев вақтинчага чет элга учиб кетди. “Манас” аэропортида олинган видеони унинг яқин ҳамкори Ўткирбек Раҳмонов эълон қилган. Унинг ёзишича, Ташиев мамлакатни вақтинча тарк этган.

 

Манба: АКИpress

***

“Crocus” теракти алоқадорлари умрбодга қамаш талаб қилинди

Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да теракт содир этишга айбланган 19 киши умрбодга қамалиши мумкин. Жабрланувчиларнинг адвокатлари уларга максимал жазо беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда жабрланганларнинг адвокати Людмила Айвар журналистлар билан суҳбатда айтган. Адвокатнинг сўзларига кўра, гап “қасос” ҳақида эмас, балки “адолат ва жамиятни ҳимоя қилиш” ҳақида кетмоқда. Айвар терроризм нафақат алоҳида фуқароларга, балки “бутун мамлакат хавфсизлигига ҳам зарба берадиган жиноят” эканини айтди

Манба: ТАСС

***

Эрон атрофида АҚШ ҳарбий техникалар тобора кўпаймоқда

Эрон яқинида АҚШ ҳарбий кемалари ва қирувчи самолётларининг тўпланиши қайд этилди. BBC Verify сунъий йўлдош тасвирлари орқали Яқин Шарққа юборилган Abraham Linkoln авиация ташувчи кемасининг жойлашувини аниқлади. Abraham Linkoln январь ойи охирида АҚШ президенти буйруғи билан Форс кўрфази минтақасига жойлаштирилган. Бироқ у шу пайтгача сунъий йўлдош тасвирларида кўринмаганди.

Манба: ВВС

***

АҚШда хоккей ўйини вақтида отишма содир бўлди

АҚШнинг Род-Айленд штатида кеча ёшлар орасида ўтказилган хоккей ўйини вақтида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши оғир яраланди. Манбага кўра, воқеа Паутакет шаҳридаги муз аренасида ўйин давом этаётган пайтда юз берган. Полициянинг айтишича, Роберта Эспосито исми билан танилган гумондор ўқ узганидан сўнг ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қотил ўз оила аъзоларини нишонга олган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Манба: CNN

***

Аль-Ақсо масжиди имоми ҳибсга олинди

Исроил полицияси Шарқий Қуддусда жойлашган Аль-Ақсо масжиди имоми Муҳаммад Али Аббосийни ҳибсга олди. Маълумотларга кўра, полиция Аль-Ақсо масжиди ҳовлисида рейд ўтказиб, имомни қўлга олган. Ҳибсга олиш сабаблари расман маълум қилинмаган.

Манба: WAFA

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш