Logo

Буюк Британияда Навоий асарлари инглиз тилида нашр этилди

Февраль 10, 2026. 17:51 • 1 дақ

44
Буюк Британияда Навоий асарлари инглиз тилида нашр этилди
Буюк Британияда Навоий асарлари инглиз тилида нашр этилди
Буюк Британияда Навоий асарлари инглиз тилида нашр этилди
Буюк Британияда Навоий асарлари инглиз тилида нашр этилди

ЛОНДОН, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонасида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган маданий тадбир ҳамда шоир асарларининг инглиз тилига таржима қилинган учта тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Навоий ижодий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги маданий ва адабий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда Буюк Британиянинг илмий, академик, эксперт, бадиий ва жамоатчилик доираларидан юздан ортиқ киши, ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирок этди.

Иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, маданият ва санъатни ривожлантириш, жумладан, ўзбек тили, маданияти, аждодларнинг илмий ва ижодий меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таржималар муаллифи, таниқли британиялик шоир Эндрю Станиланд ўз нутқида таржима жараёни, Навоий шеъриятининг ўзига хос услубий ва семантик жиҳатлари, инглиззабон китобхонларни ушбу асарлар билан таништириш мақсадлари ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида Алишер Навоийнинг жаҳон адабиётида тутган ўрни, бой маънавий ва фалсафий меросининг аҳамияти, Навоий ижодини халқаро миқёсда тарғиб қилишда унинг асарларини инглиз тилига таржима қилишнинг аҳамияти таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш