Logo

Россиянинг Омск вилоятида 9 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатига олинган

Февраль 27, 2026. 20:12 • 2 дақ

177
Россиянинг Омск вилоятида 9 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатига олинган
Россиянинг Омск вилоятида 9 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатига олинган
Россиянинг Омск вилоятида 9 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатига олинган

ОМСК, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Аслам Акбаров Россия Ички ишлар вазирлигининг Омск вилояти бўйича Миграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирина Голикова билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда асосий эътибор Омск вилояти ҳудудида Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва қонуний ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигига қаратилди.

Қайд этилишича, айни пайтда Омск вилоятида 9 минг 180 нафар Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатига олинган. Улардан 7 мингдан ортиғи меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўлиб турибди. Фуқароларимизнинг аксарият қисми қурилиш, умумий овқатланиш (ошпазлар) ва хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат қилмоқда.

Россиянинг ушбу минтақасида миграция ҳолати энг барқарор ҳолатлардан бири бўлиб қолмоқда. Россиянинг ушбу минтақаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг умумий сонидан ўзбекистонликлар қозоғистонликлардан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.

Ўз навбатида, Россия томонининг эътибори Ўзбекистон фуқароларининг Новосибирскдаги Бош консулхона билан доимий алоқада бўлиши, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш муҳимлигига қаратилди.

Хорижий фуқаролар учун мўлжалланган махсус муассасада сақланаётган ҳамюртларга Ватанга қайтиш гувоҳномалари топширилди.

Бош консулхона ва минтақавий бошқарма ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорлик алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш