Черногория ОАВ: Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва туристик салоҳияти халқаро медиафорумда намойиш этилди
Август 28, 2026. 15:30 • 46 сония
• 80
ПОДГОРИЦА, 28 август. /“Дунё” АА/. Черногория миллий телерадиокорпорацияси (RTCG) делегацияси Тошкентда бўлиб ўтган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафорумда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
RTCG халқаро алоқалар координатори Амина Мурич бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган мазкур нуфузли анжуман доирасида мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, бой тарихий ва маданий меросига бағишланган видеорепортаж тайёрлади.
Материал телерадиокорпорациянинг расмий саҳифасида эълон қилиниб, Черногория миллий телеканалларида ҳам намойиш этилди. Халқаро медиафорумга бағишланган сюжет репортажнинг 24-дақиқасидан бошланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси